

Маълумотларга кўра, ҳозирги стадионни таъмирлаш ёки ўрнига бошқа қуриш борасида якуний қарор қабул қилинмаган.
Клуб эгаси Жим Рэтклифф томонидан яратилган гуруҳ йил охиригача ўз таклифларини билдириши лозим.
Лойиҳа 2 млрд. фунтдан ошиши мумкин, аммо молиялаштириш манбаси маълум эмас.
Рэтклифф "Олд Траффорд" ўрнида 100 000 кишига мўлжалланган янги стадион хоҳлаяпти. "Манчестер Юнайтед"дагилар эса мухлислар фикригача ҳеч қандай ишга қўл урмоқчи эмас.



