Мюллер "Бавария"даги келажаги ҳақида гапирди

Sherzod Nurmatov
9 дек 2023
Футболчининг шартнома муддати тугамоқда.

"Бавария" ярим ҳимоячиси Томас Мюллер Мюнхен клубидаги келажаги ҳақида тўхталиб ўтди.

"Мен ва "Бавария" ўртасида ажойиб ўзаро боғлиқлик бор. Биз музокара олиб борамиз. Келинг, нима бўлишини кўрамиз", – деди футболчи.

34 ёшли ярим ҳимоячининг "рекордмайстр" билан шартномаси мавсум охиригача амал қилади. Аввалроқ А Серия клубларидан бири уни сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano