МЮ якуний қарорни қабул қилди: Гарначо Ўзбекистонга қарши ўйнамайди
28 апр 2023 17:55
Янгиликлар
МЮ якуний қарорни қабул қилди: Гарначо Ўзбекистонга қарши ўйнамайди
Аввалроқ футболчи жаҳон чемпионатида ўйнаш учун кубок финалидан воз кечмоқчи эканлиги айтилганди.
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби Алехандро Гарначо билан боғлиқ якуний қарорни қабул қилди. Бу ҳақда UtdPlug хабар берди.
Унга кўра, "қизил иблислар" чап қанот вингерини 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун Аргентина термаси ихтиёрига қўйиб юбормайди.
Гарначо асосий жамоа билан биргаликда июнь ойидаги ўртоқлик учрашувларида иштирок этади.
Аввалроқ ҳужумкор ярим ҳимоячининг ўз мамлакатида ўтказиладиган мундиалда иштирок этиш учун Англия кубоги финалидан воз кечмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионатида Хавьер Маскерано шогирдлари Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Фикрлар