

"ESPN" хабарига кўра, бунга Мино Райола ва унинг вакиллари қўйган талаб сабаб бўлган. Райола футболчининг шартномасида товон пулини белгиламоқчи бўлган ва шунингдек, трансфердан катта маблағ сўраган. Бунга эса манкунианликлар раҳбарияти рад жавобини берган.
19 ёшли Холланднинг "Боруссия"даги шартномасида товон пули кўрсатилгани борасида маълумотлар берилганди.



