МЮ ва "Барселона" де Йонгнинг 85 млн евролик трансфери борасида келишувга эришишди. Хавбек ўтишни рад этмоқда

Alisher
12 июл 2022
"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" 85 миллион евро эвазига ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг трансфери борасида келишувга эришишди.

25 ёшли нидерландиялик эса мураббий Эрик тен Хагнинг борлигига қарамай, Англия клубига ўтишни хоҳламаяпти.

Қайд этиш керакки, клублар ярим ҳимоячини кўндиришга умид қилишмоқда.

Де Йонг ўтган мавсум каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 45та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжаллангна.


AlisherМуаллиф
Манба: Onze