МЮ ва "Атлетико" "Айнтрахт" форварди Андре Силвага қизиқмоқда

Alisher
17 фев 2021
"Айнтрахт" ҳужумчиси Андре Силва Европанинг топ-клублари эътиборини тортмоқда.

25 ёшли ўйинчига "Атлетико" ва "Манчестер Юнайтед" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Испан клуби португалиялик футболчини қишки трансфер ойнасидан бери кузатиб келади. Манчестерликлар ҳам ёзда янги форвард билан шартнома имзолашмоқчи, шу сабаб Силва шорт-листда. Ҳозир МЮ "Милан" собиқ ҳужумчисини фаол тарзда кузатмоқда.

Силва Бундеслигадаги икки мавсумда 45та ўйинда майдонга тушиб, 30та гол уришга эришди.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Germany