МЮ "Наполи"футболчисини сотиб олмоқчи
09 ноя 2022 22:52
Янгиликлар
МЮ "Наполи"футболчисини сотиб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Наполи"нинг нигериялик ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда.
Гап Виктор Осимхен ҳақида кетмоқда.
Манкунианлар келаси йилда сотиб олиш мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тузишмоқда. Осимхенга жамоанинг мақсадларидан бири сифатида қаралмоқда. Форвард "Наполи"гача ҳам ўзини кўрсатгани "Юнайтед"га ёқиб тушган. 2020 йилда "Наполи" 80 млн. евро эвазига футболчини "Лилль"дан сотиб олган эди. Осимхеннинг неаполликлар билан келишуви 2025 йилда якунига етади.
Форвард жорий мавсум "Наполи" сафида барча турнирларда 13та баҳсда иштирок этиб, 9та гол урди ва 2та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Винисиус "Реал"дан йилига 30 млн. евро талаб қиляпти, аммо "Реал"...
Ла Лига. "Реал" "Эльче" билан ўйинда қоқилди, аммо биринчи ўринда қолди — "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очко
Фикрлар