МЮ Жоао Гомешга биринчи марта қизиқаётгани йўқ

Sherzod Nurmatov
24 сен 2022
"Фламенго" ярим ҳимоячиси Жоао Гомеш Англиянинг "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" жамоалари томонидан кузатувга олинган.

"Қизил иблислар" 21 ёшли футболчига биринчи марта эътибор қаратгани йўқ. Улар Бразилия клуби Анреас Перейрани "манкунианлар"дан ижарага олганида унга қизиқиш билдирганга ўхшарди, дейилади манбанинг хабарида. Охир-оқибат Перейра "Фулхэм"га ўтди.

Жоао Гомеш ушбу мавсумда "Фламенго" таркибида турли мусобақаларда 40 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди ҳамда 2 та асист қайд этди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: talkSPORT