

Миланликлар 31 ёшли футболчини 40 миллион еврога сотишга рози. Унга “Манчестер Юнайтед“ жиддий қизиқиш билдирмоқда. Хакан Чалханоглуга МЮдан ташқари “Галатасарой“ ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Футболчининг ўзи эса ҳали ТОП-5 чемпионатда ўйнаш ниятида эканлигини маълум қилган.
Хакан Чалханоглунинг Милан жамоаси билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчи ўтган мавсум 47 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 11 та гол ва 8 та голли узатма бор.



