

"Меҳмондаги бир очко - МЮ учун яхши натижа. Қийин бўлди, аммо биз ёмон ўйнамадик. Жамоа таркибида кўплаб ёш футболчилар бор.
Шу билан бирга ҳимояда ишончли ўйнадик ва дурангга эришдик.
Биз - "Манчестер Юнайтед"миз. Бизнинг мақсадимиз юқорироқ бўлиши керак. Бизнинг гуруҳдаги ҳолатимиз яхши, аммо биз тўхтаб қолмаслигимиз зарур", - дейди Далот.
Эслатиб ўтамиз, МЮ Европа Лигасида 2 турдан сўнг 4 очко жамғарган ҳолда, "L" гуруҳида иккинчи ўринда бормоқда.



