МЮ бир ҳарф йўқлиги туфайли Хейлунд футболкасини бир ой сотмади
11 сен 2023 22:09
Янгиликлар
МЮ бир ҳарф йўқлиги туфайли Хейлунд футболкасини бир ой сотмади
МЮ фамилияси туфайли бир ойдан ортиқроқ вақт мобайнида Расмус Хейлунд футболкасини сотмади.
Даниялик 5 август куни 75+10 млн. евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. Трансфер содир бўлганига бир ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлсада, манкунианлар дўкони ҳалигача футболчининг формасини сотмаяпти.
Малумотларга кўра, Хейлунд (Højlund) фамилиясини формага ёзиш учун ҳалигача дўконга "ø" ҳарфи етиб келмаган. Бундай вазият камида 8 сентябргача давом этди.
"Манчестер Юнайтед"дагиларнинг айтишича, шу кунларда керакли ҳарф омборга етиб келган ва тез орада футболчининг формаси сотувга чиқади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар