МЮ 35 миллион евролик трансферни амалга оширишга тайёр

Alisher
17 июл 2022
"Манчестер Юнайтед" ПСВ хавбеки Ибраҳим Сангарега қизиқмоқда.

Журналист Руди Галеттининг хабарига кўра, клуб раҳбарияти 24 ёшли ўйинчининг харидига қизиқмоқда.

МЮ унинг трансфери учун 30-35 миллион евро тўлашга тайёр.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум Нидерландия чемпионати доирасидаги 29та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/RudyGaletti