UZ

Сўнгги янгиликлар

12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  0 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  5 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  36 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  15 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5

"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган" Янгиликлар

"Мумбай Сити" устози: "Навбаҳор"да жисмонан бақувват йигитлар йиғилган"

"Мумбай Сити" устози Десмонд Букингем "Навбаҳор"га қарши бўладиган ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур ўйини олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Дес Букингем: "Тунги соат 03:30да Наманганга қўндик ва бизни тантанали кутиб олишди, бунинг учун раҳмат айтаман. Яхши дам олдик ва баҳсга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Гуруҳимизда кучли жамоалар бор ва "Навбаҳор" "Ал Ҳилол" билан дуранг қайд этди, шу сабабли уларни ҳам кучли дейиш хато эмас. Бу жамоага қарши баҳс юқори даражада ўтади деб ўйлайман.

"Навбаҳор"да қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз? Уларни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман, жамоада кучли футболчилар йиғилган. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" учрашувини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим.

"Навбаҳор" ҳақида қандай маълумотга эгаман? Ушбу клубда жисмонан бақувват йигитлар йиғилган, жамоа мураббийи ҳам жуда иқтидорли. У катта тажрибага эга.

"Навбаҳор" ва "Мумбай Сити" ўртасида катта фарқ бор, жамоа бунгача халқаро турнирда иштирок этган, биз эса бу турнирда янгимиз. Эндигина иккинчи марта мусобақада қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйин бизга улкан тажриба беради.

ОЧЛда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин, аммо бу хатолар жамоага тажриба тўплашга ёрдам беради. Мухлислар бизга ишонишда, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишса, уларга яхши ўйинлар намойиш этамиз.

"Мумбай Сити" Мумбайдаги меҳмонхоналарга ўхшаш экан. Парвоздан чарчагандик, шунинг учун иложи борича яхши дам олиб, тикланишга эътибор қаратдик".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика