UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  11 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  4 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  8 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4

Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи Янгиликлар

Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи

"Ривер Плейт"нинг 17 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Франко Мастантуоно Европанинг топ-клублари диққат марказида.

Матбуотда аллақачон "янги Месси" деб номланаётган аргентиналик вундеркиндни йирик клублардан бирига ўтиши ҳақида ёзмоқда.

Мастантуоно 16 ёшида машҳур бўлиб, "Ривер" тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди. У мунтазам равишда Аргентина ёшлар терма жамоасига чақирилади, у ерда етуклиги ва ўйинни мукаммал тушунишини намойиш этади.

Дастлаб футболчига "Милан" ва "Интер", кейин эса "Барселона" қизиқиш билдираётганди. Бироқ Пеп Гвардиола энди курашга қўшилди. "Манчестер Сити" бош мураббийи Мастантуонони келажак учун лойиҳа сифатида кўради ва вазиятни Хулиан Альварес билан солиштиради. "El Nacional" хабарига кўра, "Сити" аргентиналик ўйинчига фойдали шартнома ва дунёнинг энг номдор мураббийларидан бири бошчилигида ўсиши учун барқарор шароитларни таклиф қилишга тайёр.

"Барселона" учун вазият молиявий чекловлар туфайли мураккаб. Клуб Франконинг истеъдодини юқори баҳолайди, аммо 40 млн евролик трансфер нархи шошилинч равишда ўйинчи сотилмаса ёки инвестиция жалб қилинмаса, жуда қимматлик қилади. "Сити" ва ПСЖ рақобатлашаётган бир пайтда каталонияликлар истиқболли футболчисиз қолиб кетиши хавфи бор.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика