UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Анчелоттига Бразилия термасида кимлар ёрдам бериши маълум  0 10:20Педри “Барселона“ рекордини ўрнатди  6 09:53“Реал Мадрид“ ярим ҳимояни кучайтириш учун учта футболчи номзодини кўриб чиқмоқда  1 09:22Forbes. Дунёнинг энг сердаромад спортчилар рейтинги тузилди  1 08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  3 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  10 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  13 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  57 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  9 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”да ўйнашни доим истаганман” Янгиликлар

Мўйдин Мамазулумов: “Нефтчи”да ўйнашни доим истаганман”

Янги мавсум аввалида “Нефтчи” жамоаси ўз таркибига Акрам Баҳриддинов, Музаффар Музаффаров, Саид Абдужабборов ҳамда бошқа жамоа сафида ижарада бўлган Ризо Айвазов каби футболчиларни таркибга жалб қилди.

Улар қаторида тажрибали Мўйдин Мамазулумов ҳам бор. Тошкент йиғинида фарғоналиклар сафига кушилган футболчи жамоа билан 1+1 кўринишидаги битимга имзо чекди. Шартнома имзолангач футболчи жамоадаги ўз мақсад ва режалари билан ўртоқлашди.

- “Нефтчи” сафига қўшилишим жуда тез содир бўлди. Аслида бошқа жамоадан таклиф бўлганди ва ўша клуб йиғинига йўл олаётган эдим. Бироқ кутилмаганда “Нефтчи”дан таклиф бўлди ҳамда фарғоналикларнинг чорловига розилик билдирдим. 2003-йили “Нефтчи”нинг ёшлар жамоасида ўйнаганман. Шу клуб орқали катта футболга қадам қўйганимни айтиб ўтишим керак. Жамоа билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Янги мавсумда “Нефтчи” ўз олдига қандай мақсад қўйса ушбу мақсад йўлида ўз голларим билан ёрдам бермоқчиман. Андрей Фёдоров менга ишонишини айтиб ўтди. Унинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан. Машғулотларда Жавоҳир Расулов, Аббос Махсталиев, Умид Қодиров ҳамда Музаффар Музаффаров сингари ўйинчилар билан яхши чиқишяпмиз. Шерзод Ҳакимовни алоҳида эътироф этаман. Шу қатори Бахтиёр Ёқубовни ҳам аввалдан биламан. “Нефтчи”нинг қандай ашаддий мухлислари борлигини ҳамма яхши билса керак. Улар бизни доим  қўллаб-қувватлаб туришса, биз футболчилар улар учун ўйнаймиз, мухлислар учун ғалаба қозонамиз, - деди Мўйдин Мамазулумов

"Нефтчи" матбуот хизмати


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика