Моуринью "Атлетико" — "Барселона" учрашуви ҳақида: "Иккала жамоа ҳам мағлуб бўлишини истардим"

6 ноя 2026, 21:59
"Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью Испания чемпионатининг навбатдаги турида бўлиб ўтадиган "Атлетико" ва "Барселона" ўртасидаги баҳсда ҳар икки жамоа ҳам очко йўқотишини исташини айтди.

Ла Лиганинг 12-туридан ўрин олган мазкур учрашув 8 ноябрь, якшанба куни Мадриддаги "Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

— Якшанба куни "Метрополитано" стадионида нимани кўришни истардингиз?

— Иккала жамоа ҳам мағлуб бўлишини истардим. Гарчи бунинг имкони бўлмаса-да.

Улардан бири барибир очко йўқотади. Бу эса мумкин бўлган энг яхши натижа. Ростини айтсам, у ерда нима бўлишидан қатъи назар, бу мен учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, — деди Моуринью.

Испания чемпионатининг 11 туридан кейин турнир жадвалида 30 очко билан "Барселона" пешқадамлик қилмоқда. "Атлетико" 28 очко билан иккинчи, "Реал" эса 27 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Мадридликлар шанба куни "Валенсия"га қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: As