Моуриньо - МЮ ҳақида: "Одамлар яна бир мавсумни совринсиз ўтказган бўлса-да, фикрлар позитив"

Mirjalol Normatov
9 июн 2021
Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятини ёдга олди.

- МЮдаги дастлабки мавсумимда учта соврин ютдик ва мен бундан-да кўпроғини истадим. Мен реалист инсонман. Европа лигаси ва Англия лига Кубогини ютганимиздан кейин юқори натижа учун бундай футболчилар билан ҳаракат қилиб бўлмаслигини тушундим.

Ҳозирда одамлар: "Яхши мавсумни ўтказдик, иккинчи ўринни эгалладик", дейишмоқда. Менинг қўл остимда эса: "Нақадар ёмон мавсум. Иккинчи ўриндамиз", дейишарди.

- Нима учун?

- МЮ менга жуда ёқади. Мухлислар менга доимо яхши муносабатда бўлишган. Аммо менинг давримда улар мендан кўпроғини кутишганди. Ҳозирда эса ҳолат жуда бошқача.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal