Моуриньо: "Манчестер Юнайтед"ни мағлубиятга учратишни истайман"

Mirjalol Normatov
3 дек 2019
"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛнинг 15-тури доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.

Моуриньо "шпорлар" бошқарувини ўз қўлига олганига кўп вақт бўлмади. У ўз вақтида "Юнайтед"ни икки ярим мавсум давомида бошқарди.

"Мен - салбий инсон ҳам, бошқалар учун душман ҳам эмасман. Шунчаки "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб этишни истайман. Барча мени шундай кўрмоқда.

Сульшер каби инсонлардан доимо ғалабани исташади. МЮ мухлислари мени эмас, Олени қўллаб-қувватлаши табиий. Аммо рақиб бош мураббийини қўллаб-қувватлаш ҳам ёмон реакция эмас. 

Жуда катта тарих ва эхтиросли мухлисларга эга бўлган клуб бу. Улар Сульшерни ва ўз жамоасини севишади. Демак, улар доимгидек фантастик тарзда ўз жамоасини қўллаб-қувватлайди", - деди Моуриньо.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports