UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  2 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  6 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   1 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  0 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  4 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  9 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  8 21:37"Реал" Камавингани сотиши мумкин. Даъвогарлар маълум  3 21:08Самвел Бабаян: "Икки мағлубиятдан сўнг ғалаба қозониш ўта муҳим эди. Янги жамоа туздик, бизга бироз вақт керак"  15 20:47Игорь Суров: "Бир киши кам бўлиб қолмаганимизда умуман бошқача ўйин бўларди"  1 20:25ОФК 2031 ва 2035 йилги Осиё Кубоги мезбонлиги танлови жараёнини тўхтатди  4

Моратанинг рафиқаси ажрашиш ҳақида: "Бу ҳаётимиздаги энг катта хато" Янгиликлар

Моратанинг рафиқаси ажрашиш ҳақида: "Бу ҳаётимиздаги энг катта хато"

Альваро Моратанинг хотини уларнинг ажрашиши катта хато бўлганини айтди.

"Атлетико" ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората рафиқаси — модель ва бизнесвумен Аличе Кампелло билан 7 йиллик турмушдан сўнг 2024 йил август ойида ажрашган эди. 2025 йил январь ойида эса жуфтлик яна бирга экани маълум бўлди.


"Бу ҳаётимизда йўл қўйган энг катта хатомиз бўлган. Қандай қилиб бу қарорни қабул қилганимизга ҳали ҳам тушуна олмаймиз. Ушбу тажриба иккимизга ҳам жуда катта дарс бўлди, чунки бир-биримизсиз яшаш қандай эканини англаб етдик.


Депрессияга тушиб қолиш ёки баъзи вақтларда заифлашиб қолиш осон. [Қизим туғилгандан кейингги депрессия] мени ўзгартириб юборди. Аслида кўпдан бери ўзимни ёмон ҳис қилардим, буни ўзим ҳам тушунмасдим.


Мен отам билан жуда яқинман — у хафа бўлганди, чунки бир-бирини шунчалик яхши кўрган икки одам шундай гўзал оилани қандай қилиб йўқ қилишларини тушуна олмаган. Оиламдан жуда миннатдорман — улар менга тўғри қадриятларни ўргатишган ва доим рост гапиришган", — деди Аличе Кампелло Verissimo нашрига берган интервьюсида.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика