

"Матрасчилар" сафида Альваро Мората тўп киритди. Бу билан Мората кетма-кет тўртинчи учрашувда рақиблар дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа 27 ёшли испаниялик ҳужумчи фаолиятидаги энг яхши натижани такрорлади. Мората 2016 йилнинг октябрь ойида Мадриднинг "Реал" клуби сафида ҳам кетма-кет 4 учрашувда гол киритишни уддалаганди.



