Мондрагон ЖЧ-2022 ҳақида: "6-8 та жамоа чемпионлик учун курашади. Аргентина ва Бразилия жуда кучли"

Sherzod Nurmatov
22 ноя 2022
Колумбия терма жамоаси собиқ дарвозабони Фарид Мондрагон ЖЧ-2022 фаворитлари ҳақида гапирди.

- Кўпчилик бу жаҳон чемпионати Жанубий Америкага аталади, деб ўйламоқда. Сиз ушбу қитъа вакили сифатида бу тахминга қўшиласизми?

- Ҳа, менимча, бизда яхши имкониятлар бор. Мен бутун қитъани назарда тутяпман. Гап шундаки, ҳозир мавсум ўртаси ва Европада тўп тепаётган жанубий америкалик футболчилар ҳали дунёнинг бир бурчагидан бошқасига парвоз қилиш учун кўп вақт сарфлай олишмади. Бу ўн минглаб километрлар уларнинг оёқларига оғир юкдек осилиб қолмади. Аргентина ва Бразилия, менинг фикримча, бу ерда жуда ва жуда кучли бўлади.

- Айнан уларни фаворит деб ҳисоблайсизми?

- Аргентина ва Бразилиядан ташқари Португалия ва Германияни ҳам унутмаслик керак. Менга Испания терма жамоаси ҳам жуда ёқади. Францияликларда жароҳатланганлар кўп. Бельгияни энг яхши ҳолатда кўришни истаймиз.

Умуман олганда, чемпионлик пойгасида 6-8 та жамоа қатнашади", – деди ФИФА Фан ва технологиялар гуруҳининг Қатардаги аъзоси.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс