

2025 йилги мавсумда "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган хорватиялик ярим ҳимоячи Мартин Шролер фаолиятини Европада давом эттирадиган бўлди. У Босния ва Герцеговинанинг "Посушье" жамоаси билан шартнома тузди.

Тўптепар ўтган мавсум пойтахт клуби таркибида Суперлигада 28 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол, 1 та ассист қайд этди.
Маълумот учун, "Бунёдкор" Шролерни 2026 йил учун ЎзПФЛда рўйхатдан ўтказган эди.



