"Атлетико" футболчиси Сантьяго Ариас Ла Лиганинг бошқа клубига ўтди

Alisher
31 авг 2021
"Гранада" "Атлетико" ҳимоячиси Сантьяго Ариасни ижарага олди.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. Битим бир мавсумга мўлжалланган.

29 ёшли колумбиялик футболчи ўтган мавсумни ижара асосида "Байер"да ўтказди. У фақатгина битта ўйинда майдонга тушди, бунга сабаб синиш жароҳатидир.

Transfermarkt ўйинчини 6 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: granadacf.es