"Арсенал" ва Адидас дизайндаги хато сабаб либослар сотувини тўхтатди

Aziz Tukhtamuradov
22 июн 2023
"Арсенал" ва Адидас дизайндаги хатолик сабаб либослар сотувини тўхтатди.

Янги либос "Арсенал" АПЛда мағлубиятсиз ўйнаган 2003/04 йилги мавсумнинг 20 йиллигига бағишлаб чиқарилганди. 

Либосда жамоанинг ҳар бир ўйиндаги натижалари кетма-кетлиги қўйилган. W - ғалаба, D - дуранг. Бироқ дизайнерлик хатоси сабаб у ердан 38 та эмас, 32 та ўйин натижаси ўрин олган. 

Шу сабабли, "Арсенал" ушбу либослар сотувини тўхтатганини эълон қилди. 

Адидас компанияси эса ушбу хатони тўғирлаб, либос харид қилган мухлисларга пул қайтариб берилишини маълум қилди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Athletic