Месси Зиданга: "Мен сизнинг ашаддий мухлисингизман"

Оқил Абдубарноев
9 ноя 2023
"Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси Адидас компанияси учун реклама олиш жараёнида "Реал Мадрид" собиқ бош мураббий Зинедин Зидан билан учрашганидан хурсанд эканлигини билдирди.

Месси Зиданга шундай деган: "Мен сизнинг маҳоратингизни жуда яхши кўраман. Бизда бирга ўйнаш имконияти йўқ эди, бироқ бир-биримизга қарши рўбарў келдик. Мен сизни доим ҳурмат қилганман ва қилган ишларингизга қойил қолганман" — деди саккиз карра "Олтин тўп" соҳиби.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ESPN