UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  96 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Mixed Zone. Зион Сузуки: "Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади" Янгиликлар

Mixed Zone. Зион Сузуки: "Биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади"

Юртимизда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионати 1-тур учрашувлари якунланди.

Мусобақа фаворитларидан бири саналган Япония биринчи турда БААга қарши майдонга чиқди. 

Қизиқарли кечган баҳсда Го Оива шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг ўйин қаҳрамонлари дан бири Япония U-23 жамоаси дарвозабони Зион Сузуки билан суҳбатлашдик.


- Ўйин ҳақида фикрларингиз...

- Бугун жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Биринчи бўлимда биз тўпни жуда кўп йўқотдик. Иккинчи бўлимда гол урдик, аммо мен хато қилиб қўйдим. Ғалаба қозонган бўлсам-да, ўз устимда ҳали кўп ишлашим кераклигини тушундим.

- Пенальтини қайтариб қолишингиздан олдин сиздан қандай ҳаёллар ўтди?

- Биринчидан, мен фикримни бир жойга жамладим ва рақиб ўйинчисини қайси тарафга тепишини тахмин қилдим.

- Кейинги рақибларингиз Саудия Арабистони ва Тожикистон ҳақида нима дея олсиз?

- Бугунги ўйин кейинги ўйинимизга қараганда қийинроқ бўлса керак деб ўйлайман, чунки биринчи ўйин ҳар доим қийин бўлади. Бизда икки кун вақт бор ва тикланиб, бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратишимиз зарур.


Учқун Азимов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика