Мирзакамол Камолов: "Кенжа Тўраевни хет-трик билан табриклайман"

Narzulla Saydullayev
25 сен 2016
"Машъал" - "Андижон" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар ярим ҳимоячиси Мирзакамол Камолов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги баҳсни йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлаймиз деб ўйламагандик албатта, ажойиб ўйин бўлди.

Кенжа Тўраевни қайд этган хет-триги билан табриклайман. Иккаламиз ҳам "Машъал" сафига 2-даврада келиб қўшилгандик жамоага ёрдамимиз тегаётгани бу қувонарли ҳол. Бугунги ғалабани мухлисларимизга бағишлаймиз. Ўйлайманки жамоамиз кейинги баҳсларса ҳам ғалаба қозонади", - дейди Мирзакамол Камолов.

"Машъал" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia