UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  0 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  0 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  2 08:57"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 200 миллион евро тўлашга тайёр  3 08:28"Андижон" ОЧЛ 2 турниридан қанча пул ишлаб топди?  5 07:59"Реал" Алонсонинг илтимосини бажармайди  5 07:30"Насаф" етакчиларидан бири жамоадан кетаётганига ишора қилди  8 02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  12 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  5 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  8 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1

Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг битта шарҳи неча пул? Янгиликлар

Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг битта шарҳи неча пул?

Ажойиб спорт шарҳловчиси, узтоз журналист Мирзаҳаким Тўхатмирзаев Championat.asia'нинг "Журналист минбари" лойиҳасида меҳмон бўлдилар.

Суҳбат жараёнида Мирзаҳаким акага шундай савол берилди: Мухлислар тасаввурида шарҳловчилар жуда ҳам бой одамлар бўлишади. МТРКда битта шарҳ учун тўланадиган гонорар қанча?

"Ҳақиқатан ҳам ҳавас қилса арзийди. Агар сиз эфирда томошабин, мухлис, ишқибоз кўнглига йўл топа олсангиз, сиздан бой одам йўқ. Ўзбекистоннинг қайси ҳудудига борсангиз, сизни танишса, қучоқ очиб кутиб олишса, энг азиз меҳмон ўрнида кўришса, сиздан бой одам йўқ. Бу жойда энди гонорар қанчалигининг аҳамияти қолмайди. Лекин, бу кўрсатувда очиқчасига мулоқот қилиш мумкинлиги учун айтишим мумкин: телевидениеда маош унчалик катта эмас, ҳатто жуда кичик. Гонорарнинг ҳисобига кўпроқ пул топиш мумкин. Яъни, қанча кўп ишласангиз, шунча кўп оласиз. 

Очиқчасига айтадиган бўлсам, телевидение авжига чиққан пайтда шарҳимнинг 1 дақиқаси учун оладиган пулим 1 АҚШ долларига тенг эди. 1 та футбол учрашувини ўртача 100 дақиқа деб оладиган бўлсак, бу 100 доллар дегани".

Рейтинг: +60   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика