UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  3 18:10Суперлига. "Динамо" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  6 17:55Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида ғолиб аниқланмади  10 17:04"Нефтчи"нинг ОФК кубогида 5:4 ҳисобида ғалаба қозонгани ёдингиздами?   3 16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  2 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  25 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  41 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1

Миржалол Қосимов: "Санжар Турсунов майдонни қарсақ чалиб тарк этаётган эди, холос" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Санжар Турсунов майдонни қарсақ чалиб тарк этаётган эди, холос"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - ОКМК учрашувидан сўнг ОКМК жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.


- Ўйинни ҳамма кўрди. Жангавор ўйин бўлди. Наманганда ўйнаш ҳар доим қийин. Дурангга лойиқ эдик. Бугунги учрашув тарихга айланди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Бугун ОКМК жамоаси икки очко йўқотдими ёки бир очкони қўлга киритдими?

- Бу қайси тарафлама баҳолашга боғлиқ. Тўғри, биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз. Лекин ҳар доим мақсадга эришиш имконсиз. Рус мақоли борку: "биз мақсад қиламиз, Худо амалга оширади". Бугун дуранг бўлиши керак бўлган экан ва шундай натижа бўлди. Қийин учрашув бўлди. Лекин бир очко Африкада ҳам бир очко.

- Жамоа совринли ўринларга курашишда давом этадими?

- Албатта, ҳали ҳеч нарса йўқотмадик. Олдиндан аниқ бир нима демайман. Лекин бизда имконият бор ва биз ундан фойдаланишимиз керак. Мавсум сўнгида эса натижага баҳо берамиз.

- Санжар Турсунов майдонни тарк этаётган вақти нима рўй берди. Ўша вазиятга изоҳ бериб ўтсангиз

- Санжар майдонни қарсак чалиб тарк кетаётган эди ва бу нормал ҳолат. Ўзбекистонда ашаддий футбол мухлислари кўп ва энг ашаддий мухлислар Наманганда. Шу сабаб бироз тушунмовчилик бўлди. Шахсий фикримга кўра, Санжар ҳеч қандай ёмон иш қилмади. Аммо унинг ҳаракатлари айрим бир мухлисларга ёқмади. Бу оддий ҳолат ва футболда бўлиб туради.

- ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Бироз нафас ростлаб олайлик(кулиб). Осиё чемпионлар лигасида кучсиз жамоа йўқ. Барча рақиблар хавфли. Эрон, Саудия ва Ироқ жамоалари билан тўқнаш келамиз. Ҳозирги асосий вазифамиз кейинги учрашувга тайёргарлик кўриш. Бизни олдинда кубок баҳси кутиб турибди.

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика