UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49Кенжа Тўраев ва Зафар Полвонов Қашқадарё вилояти футбол академиясида меҳмон бўлди  0 16:28"Арсенал" собиқ футболчиси АПЛга қайтиши мумкин  0 16:00Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  9 15:53Антони: "Шахсан Компанининг ўзи мени "Бавария"га таклиф қилганди"  0 15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  21 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  38 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз"

Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган ОКМК - "Хоразм" баҳсидан сўнг, ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўзбекистон кубогида энг юқори мақсадни кўзлаганмиз. Қуръада бизга қулай Про лига жамоаси тушган эди. Шу боис ҳам чорак финалда ғолиб чиқишимиз шарт эди. Лекин омад бошқа нарса, амалда исботлаш бошқа нарса. Етакчи футболчиларни баъзиларига дам беришга қарор қилдик. Шунга қарамай биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этиб йирик ҳисобда ғалаба қозондик. Иккинчи бўлимда имкон даражасидаги барча бешта ўзгаришларни амалга ошириб ротацияга қўл урдик. Бир томондан йигитлар ўйинда бироз бўшашишди. Шунинг учун ҳам дарвозамиздан 2 бор гол ўтказиб юбордик. Муҳими ғалаба эди ва бунга эришдик. Ярим финалга йўл олганимиз билан шогирдларимга ҳам раҳмат айтаман ва жамоа муҳлисларини табриклайман. Насиб қилса кейинги босқичларда ҳам яхши ўйинларни намойиш этиб бош совринни ўзимизники қилиш учун бор кучимизни ишга соламиз", -дейди Миржалол Қосимов.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика