Миржалол Қосимов: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"

Aslanov Jasurbek
17 июн 2024
"Олимпик" - ОКМК учрашувидан сўнг меҳмон жамоа усози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: "Ҳаммани Қурбон Ҳайити билан табриклайман. Баҳс осон ўтмади, чунки "Олимпик" яхши ўйин кўрсатмоқда. Биринчи бўлимда қийин бўлди, "Олимпик"нинг ҳужумларидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди.

Иккинчи бўлимда ўйин жиловини ўз қўлимизга олдик ва ҳақли равишда ғалаба қозондик. Осон баҳс бўлмади. Энди кейинги учрашуви ҳақида бош қотирамиз.

"Олимпик"га кейинги баҳсларда ва Олимпиадада омад тилайман".


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia