UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  4 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  9 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  5 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  32 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2

Миржалол Қосимов ҳакамлар ҳақида нима деди? Янгиликлар

Миржалол Қосимов ҳакамлар ҳақида нима деди?

"Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Жуда ҳам шиддатли ва жанговор ўйин бўлди. Учрашув дербига хос кечди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади. Турнир жадвалидаги бу икки жамоа ёнма-ён тургани ўйинга бўлган қизиқишни оширганди. "Пахтакор" ишқибозлари уйларига яхши кайфиятда кетадиган бўлишди.

Мен эса натижадан қониққаним йўқ. Аслини олганда ўйин дурангга мос бўлди. Ҳар иккала томонда жуда ҳам қизиқпарли вазиятлар бўлди. Нима деса бўлади, ютқаздик... Энди бу тарих. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз.

Бугунги ўйинда тезкор қарши ҳужумда ўйнашни таъкидлагандим. Яхши ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. "Пахтакор" яхши савиядаги рақиб, бугун футболчиларга майдоннинг иккинчи ҳудудида рақибни қарши олиб, кутилмаганда тезкор қарши ҳужумларда ҳаракат қилишимиз керак эди. Баъзи вазиятларда ушбу кўрсатма асосида яхши ҳаракатландик. Аммо футбол гол билан қизиқ. Гол ура олмадик, демак ўйинимиз чиқмади, деб ўйлайман.

- Хоҳласак-хоҳламасак ҳакамлар мавзусига тўхталамиз. Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида сизнинг фикрингиз қандай?

- Нима десам бўлади, қайсидир маънода бугунги ҳакамлик ўйинга халақит қилди, деб ўйлайман. Бу саволни Ҳакамлар қўмитасига қолдирганимиз маъқул. Мен ўзимни жамоам билан шуғулланаман. Шуниси тўғри бўлади. Бу ўйинни энди ортга қайтариб бўлмайди.

- Нега Мурод Зуҳуровга эмас, Суҳроб Султоновга ишонч билдирдингиз?

- Менимча, Султонов ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Бизда соғлом рақобат. Ҳар иккала дарвозабонга ҳам имконият бераман: 3-4 ўйин Султонов дарвозани қўриқлаётган бўлса, кейинги 3-4 беллашувда Зуҳуровга имконият беряпмиз. Султонов бугун дарвозани яхши қўриқлади. Фақатгина биргина вазиятда тўпга чиқишда хато ўйнади. Ҳамма хато қилади. Ҳакамлар ҳам хато қилиши мумкин, футболчилар ҳам хато қилишади.

- "Пахтакор"да яхши легионерлар бор. "Бунёдкор" эса легионерларсиз ҳаракат қилди. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, жамоамга легионерлар керак, деган хулосага келдингизми?

- Ҳамма курпасига қараб оёқ узатади. Қолаверса жамоани олдига қандай мақсад қўйилганига боғлиқ. Легионерларсиз ҳам ўйнаса бўлади. Аммо жамоани олдига жиддий вазифа қўйиладиган бўлса, унда албатта кучли легионерлар керак. Ҳар бир мураббий ўз жамоасида яхши савиядаги легионерларни кўргиси келади. Бу нарса кўпроқ мақсад ва вазифага ҳам боғлиқ.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика