Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади
22 июл 22:25
Янгиликлар


Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади
Мираброр Усмонов Кубоги-2025
Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1 ТУГАДИ
Тошкент. "Жар" стадиони. 20:00
Ҳакамлар: Достон Абдураҳмонов, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Ислом Азимов, Никита Мустафин, Тимур Галеев
Гол: Самандар Мавлонқулов (Маҳмуд Маҳамаджонов) 9, 1:0, Жаҳонгир Ўрозов 11, 2:0, Нодир Абдураззоқов (Азиз Холмуродов) 48, 3:0, Мурад Ҳудри 58, 3:1
Ўзбекистон: 1.Отабек Боймуродов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Азиз Холмуродов ( 13. Асилбек Жумаев,56), 9.Шерзод Эсанов, 10.Беҳруз Асқаров ( 18. Сардорбек Баҳромов,70), 11.Зафармурод Абдирахматов ( 2. Иззатилло Пўлатов,56), 15.Диёр Ортиқбоев, 16.Самандар Мавлонқулов (19. Носир Абдусаломов,70), 17.Нодир Абдураззоқов (14. Ойбек Ўрмонжонов, 89), 20.Маҳмуд Маҳамаджонов ( 8. Саидафзалхон Ахроров, 89), 22.Отабек Аҳадов.
Захира: 21. Эдем Неманов, 12. Самандар Муратбаев, 3. Хондамир Мустафоқулов, 4. Дилшод Абдуллаев, 23. Рустам Турдимуродов, 24. Муҳаммадали Реимов, 5. Равшан Хайруллаев.
Саудия Арабистони: 22. Муҳаннад Ал Яҳё, 3. Муҳаммед Ал Досари, 5. Ҳалид Ал Асири (,26. Абдулраҳман Ал Обаид,78) 13. Сулайман Ҳазази, 14. Аббас Ал Ҳассан (23. Бадер Ал Омаир,60), 15. Фаисал Ал Субиани, 17. Абдулкарим Дариси, 18. Айман Фаллатаҳ, 19. Мажед Абдуллаҳ ( 20. Фаисал Абдулваҳид, 60), 25. Мубарак Ал Ражеҳ (12. Абдуллаҳ Ал Рашиди,87) 29. Мурад Ҳудри
Захира: 21. Аммар Ал Аммар, 8. Фаисал Ал Асмари, 11. Фураж Ал Жайзани,
Огоҳлантириш: Беҳруз Асқаров (Ўзбекистон) 33, Мубарак Ал Ражеҳ (Саудия Арабистони) 58, Муҳаммед Ал Досари (Саудия Арабистони) 75, Шерзод Эсанов (Ўзбекистон) , Иззатилло Пўлатов (Ўзбекистон) 90
90+5. Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.
90. ОГОҲЛАНТИРИШ. Иззатилло Пўлатов, Ўзбекистон.
89. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Маҳмуд Маҳамаджонов ўрнига Саидафзалхон Аҳроров, Нодир Абдураззоқов ўрнига Ойбек Ўрмонжонов
87. ОГОҲЛАНТИРИШ. Шерзод Эсанов, Ўзбекистон.
84. Қулай имкониятдан фойдалана олмадик. Жумаев бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қила олмади. Рақиб посбони вазият қаҳрамони.
75. ОГОҲЛАНТИРИШ. Муҳаммед Ал Досари, Саудия Арабистони
70. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Самандар Мавлонқулов ўрнига Носир Абдусаломов, Беҳруз Асқаров ўрнига Сардорбек Баҳромов тушди.
64. Учрашувда устунлик Ўзбекистон томонида. Рақиб ҳимояамиздаги хатоларни пойламоқда.
58. ГОЛ. Саудия Арабистони учрашувда ҳисобни қисқартирди. Мурад Ҳудри узоқ масофадан аниқ ва кучли зарба йўллаб Боймуродов дарвозасини ишғол қилди.
56. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Азиз Холмуродов ўрнига Асилбек Жумаев, Зафармурод Абдираҳматов ўрнига Иззатилло Пўлатов тушди.
48. ГОЛ. Учрашувда ҳисоб йириклашди. Холмуродов-Абдураззоқов тандеми натижасида Ўзбекистон Саудия Арабистонига учинчи голни урди. Нодир Абдураззоқов таблодаги ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
39. Саудия Арабистони терма жамоаси прессингда фаол ҳаракат қилди.
33. ОГОҲЛАНТИРИШ. Беҳруз Асқаровга сариқ карточка кўрсатилди.
32. Ҳакам жамоаларга 1 дақиқалик сув ичиб олиш имконини берди.
30. Стадионга ташриф буюрган мухлислар фаол тарзда терма жамоамизни қўллаб-қувватламоқда.
24. Отабек Аҳадовга оғзаки огоҳлантириш берилди.
18. ЗАРБА. Маҳмуд Маҳмаджоновнинг зарбаси жуда кучли аммо ноаниқ кўриниш олди.
11. ГОЛ. Ўзбекистон 2 дақиқада рақиб дарвозасига иккинчи голни урди. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг Ортиқбоев тўпни дарвозага бурди, дарвозабондан қайтган тўпдан сўнг Жаҳонгир Ўрозов гол муаллифига айланди.
9. ГОЛ. Қанотдан юқорилатиб узатиб берилган тўпни Самандар Мавлонқулов боши билан дарвозага йўллади. Маҳмуд Маҳамаджоновдан ажойиб узатма бўлганини ҳам айтиб ўтиш жоиз.
5. Илк дақиқалардан майдонда кураш кечмоқда.
- Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Тимур Кападзе киритиб берди.
- Мираброр Усмонов хотирасига 1 дақиқа сукут сақланди.
- Икки жамоа мадҳиялари янгради.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
- Ўзбек футболи фахрийси Аҳрол Иноятов Мираброр Усмонов ҳақида фикрларини билдирди.
- Мираброр Усмонов хотираси ёдга олинмоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар