Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"
26 июл 12:51
Янгиликлар
Уче Бриан Нвадике: "Ўзбекистон аввалгидан кучлироқ"
Мираброр Усмонов хотира турнири доирасида Саудия Арабистони U-23 ҳамда Япония U-23 (1:5) учрашувидан сўнг японияликлар ҳужумчиси Уче Бриан Нвадике ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўйиндан аввал унчалик яхши ҳолатда эмас эдим. Биринчи бўлиб гол уриб, жамоага ёрдам бера олганим яхши бўлди деб ўйлайман. Кейин эса жамоадошларим ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
Энди Ўзбекистонга қарши ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бўлажак рақиб юқори шиддатга эга жамоа ҳисобланади. Улар аввалгидан ҳам кучлироқ ва анча юқори даражага эга", деди Уче.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги учрашув 28 июль куни бўлиб ўтади.
Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар