"Милан" "Реал" собиқ бош мураббийини жамоага олиб келиш бўйича музокара олиб бормоқда

Alisher
14 апр 2024
"Милан" вакиллари "Реал" ва "Севилья" собиқ бош мураббийи Хулен Лопетеги билан музокаралар олиб бормоқда.

Томонлар аллақачон бир неча бор учрашишди. Шу билан биргаликда, "россонери" ҳозирча мутахассисга таклиф бермади.

Лопетеги айни дамда ишсиз. Унинг сўнгги иш жойи "Вулверхэмптон" бўлганди, испан клубни 2023 йилнинг августидан тарк этганди.



AlisherМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport