"Милан" Меньян ва Эрнандес билан шартномаларни узайтириш устида ишламоқда

Omonjon To`xtamirzayev
22 ноя 2024
"Милан" техник директори Жеффри Монкада дарвозабон Майк Меньян ва ҳимоячи Тео Эрнандес билан янги шартнома бўйича ишлар қандай кетаётгани ҳақида гапирди.

"Музокаралар икки ой аввал бошланганди. Айтишим мумкинки, вазият биз учун анча яхши. Уларнинг қайси бири билан аввал шартнома имзолаймиз, билмайман, аммо барчаси яхши кетмоқда. Ҳамма мамнун ва кимдир кетмоқчи эмас. Уларнинг ўзидан ҳам сўраб кўришингиз мумкин, улар бу ерда, "Милан"да, бахтли".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: milannews.it