Суперлига. "Қизилқум" ўз уйида бир киши кам бўлиб қолган "Хоразм" билан дуранг ўйнади

Administrator
29 апр 2026, 20:50
Суперлиганинг 10-тур доирасидаги учрашув якунланди.

“Қизилқум - “Хоразм” 0:0

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Ёрдамчи ҳакамлар: Абдулҳамид Абдураимов, Жамшид Бакиров

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

ВАР ҳаками: Акобирхўжа Шукуруллаев

АВАР ҳаками: Элнур Дониёров

Назоратчи: Вадим Агишев

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 7.Файзуллобек Жуманқўзиев (19.Илҳомжон Кенжаев, 81’), 8.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 15.Никола Кумборович, 17.Акмалжон Музафаров (10.Ислом Кенжабаев, 70’), 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов (9.Шаҳзод Туропов, 46’), 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбули Жигаури, 44.Ғиёсжон Ризақулов, 70.Шохрўз Норхонов (11.Шебетун Олексий, 59’), 77.Диёр Раҳматиллоев (4.Илҳомжон Вахобов, 81’)

Захира: 99.Хумоюншох Саyyотов, 6.Муродали Усмонов, 14.Алишер Шукуров, 20.Бобомурод Бозоров

"Хоразм": 33.Никола Стошич, 10.Янис Аллан Лҳери, 11.Данила Ежов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Даниил Нугуманов (70.Султонбой Исмоилов, 71’), 22.Суннатуллох Ҳамиджонов, 25.Матиа Ром, 55.Азизбек Пирмуҳаммадов (9.Жасур Азимов, 80’), 79.Азизжон Аҳроров (7.Темурбек Исмоилов, 46’), 88.Аброр Хўсинов (5.Аббосжон Отахонов, 46’), 96.Рафаэль Сабино Дос Сантос

Захира: 1.Машхуржон Муҳаммаджонов, 6.Шохжахон Султонмуродов, 8.Нодирбек Абдухаликов, 26.Азизбек Раҳимбергонов, 77.Асадбек Саитхонов

Огоҳлантиришлар: 15 - Матиа Ром, 40 - Азизжон Аҳроров, 68 - Азизбек Пирмуҳаммадов, 75 - Рафаэль Сабино Дос Сантос, 78 - Ислом Кенжабаев

Четлатиш: 65 - Янис Аллан Лҳери

90+6. Ўйин якунланди.

90+3. Шаҳзодбек Раҳматуллаевнинг кучли зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди…

90+1. Темурбек Исмоиловнинг жарима зарбасидан берган зарбаси аниқ бўлмади.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

84. Шебетуннинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб ортга қайтди.

78. Темурбек Исмоилов бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо ноаниқ бўлди…

70. Кумборовичнинг дарвоза томон йўллаган зарбасини Стошич ушлаб олди.

68. Яна қўполлик навоийликлар вакилига нисбатан.

66. “Хоразм” бир киши кам бўлиб қолди, буёғига нима бўлади, кузатамиз.

🟥 65. Қизил карточка! Лҳери четлатилди!

65. Янис Аллан Лҳерига нисбатан эҳтимолий қизил карточка берилиши мумкин бўлган вазият ВАРда кўрилмоқда.

62. Икки жамоа футболчиси тўқнашди, “Қизилқум” аъзосига нисбатан қўполлик ишлатилган бўлиши мумкин.

2026-04-29 19.38.45.jpg

60. “Қизилқум” ҳозиргача иккита ўзгариш қилди, кўрамиз, ҳужумлар қандай бўлади буёғига.

50. Шаҳзод Туроповнинг зарбаси рақиб футболчисига тегиб, дарвозагача бормай қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

42. “Хоразм” олдинга ўтмоқда энди, бироқ хавфли вазият кўрмадик.

35. Бурчакдан узатилган тўпни Муҳаммадазиз Иброҳимов дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ бўлди.

2026-04-29 19.39.01.jpg

32. Раҳматуллаевнинг жарима майдончаси томон узатмасига “Қизилқум” футболчиси якуний зарбани беролмади, Стошич тўпни ушлаб олди.

24. Жигаурининг узоқдан тепган тўпини дарвозабон қайтарди!

20. Ўйин асосан майдон марказида кечмоқда. Гол бўлган вазиятдан бошқа хавфли ҳолат кўрмадик.

16. ГОЛ! Жигаурининг узатмасини Норхонов бош билан дарвозага йўллади, тўп рақиб футболчисига тегиб, дарвозага кирди. Бироқ бу вазиятда Шохруз оффсайдда бўлган экан.

2026-04-29 19.39.04.jpg

10. Мезбонлар секин-аста ташаббусни ўз қўлига олмоқда. Чапдан ҳаволатиб узатилган тўпни Стошич уриб юборди.

7. Файзуллобек Жуманқўзиев “Хоразм” жарима майдончаси ичида йиқилди, аммо ҳакам пенальти белгиламади.

3. Меҳмонлар ҳужум уюштирди, бироқ якуний зарба берилмади дарвозага.

1. Ўйин бошланди!

2026-04-29 19.39.06.jpg2026-04-29 19.39.08.jpg2026-04-29 19.39.10.jpg

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлиганинг 10-тур доирасидаги “Қизилқум - “Хоразм” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia