"Милан" келаси ёзда "Арсенал" посбони Лено билан шартнома имзолаши мумкин

Alisher
4 сен 2021
"Арсенал" дарвозабони Бернд Лено фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Милан" келаси ёзда 29 ёшли немиснинг лондонликлар билан шартномаси якунлангандан сўнг, у билан эркин агент мақомида шартнома имзоламоқчи.

Лено жорий мавсум АПЛ доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 9та тўп олиб чиқди.

Дарвозабоннинг шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport