«Милан» Деулофеуни ижарага олганини эълон қилди, «Эвертон» ғазабда

Narzulla Saydullayev
21 янв 2017, 09:32
«Милан» «Эвертон» ярим ҳимоячиси Жерар Деулофеуни ижарага олганини эълон қилди.

«Россонерлар» футболчини мавсум охиригача ижарага олди. Трансфернинг қолган деталлари ошкор қилинмаяпти.

Sky Sports нашри хабарига кўра, Англия клуби вакиллари «Милан» трансфер ҳали якунланмай туриб уни эълон қилганидан ғазабдалар. Кейинроқ Италия клуби Деулофеунинг ижараси ҳақидаги хабарни ўчириб юборди.

Бу мавсумда испаниялик футболчи АПЛда 11та ўйинда майдонга тушди холос.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: SkySports.com