"Милан" "Аталанта" дарвозабони билан трансфер шартларини келишиб олди

Оқил Абдубарноев
7 дек 2022
"Милан" "Аталанта" дарвозабони Марко Спортьелло билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.

30 ёшли дарвозабоннинг Бергамо клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади, шу боис у бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга. Спортьелло қишки трансфер ойнаси ёпилгач, февраль ойида "Милан" билан олдиндан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Жорий мавсум дарвозабон А Серия доирасида 6 та ўйин ўтказиб, икки марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Calciomercato