

"Арсенал" ярим финалнинг иккала ўйинида ҳам ПСЖга (0:1 ва 1:2) мағлуб бўлиб, финалга чиқа олмади.
Лондондаги учрашувнинг 87-дақиқасида парижликлар футболчиси ўз жарима майдончаси ёнида Габриэль Мартинеллини йиқитди. Гарчи марокашлик футболчида сариқ карточка бўлса-да, ҳакамлар унга иккинчи сариқни беришни исташмади. Учрашувни Славко Винчич бошқариб борганди.
Жавоб ўйинида эса Ҳакими 72-дақиқада гол урди.
"Бизга қарши ўйнаган Ҳакими учрашувнинг сўнгги 10 дақиқасида майдонда бўлмаслиги, иккинчи ўйинда эса умуман қатнашмаслиги керак эди.
Футболда тасодифий ҳолатлар жуда кўп бўлади", - деди Артета.



