Микаэль Секейра "Локомотив" Тошкентга қайтишидан олдин Туркияда йиғилиш ўтказди

Narzulla Saydullayev
12 фев 2021
28 январдан бошланган Туркия йиғини ўз ниҳоясига етди. "Темирйўлчилар" ўтган 15 кун мобайнида Сиде шаҳрида мавсумга тайёргарликни олиб боришди.

"Локомотив" бугун Тошкентга қайтиб, душанбадан яна машғулотларни давом эттиради. Туркия йиғини якунида бош мураббий Микаэль Секейра жамоа аъзолари билан учрашув ўтказди.

Йиғилишда португалиялик мураббий йиғин қандай ўтгани бўйича ўз хулосалари билан ўртоқлашди. Сўзга чиққан "Локомотив" ПФК спорт директори Равшан Муқимов ҳам йиғин бўйича ўз фикрларини билдириб, жорий мавсумда жамоага омад тилади.

Ўз навбатида "темирйўлчилар" сардори Кахи Махарадзе ҳам йигитлар номидан сўз олиб, жамоа бу йил фақат юқори ўринлар учун ҳаракат қилишини айтиб ўтди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати