Микаэль Секейра: "Албатта, Португалияга мухлислик қиламан ва ватаним жамоаси чемпион бўлишини хоҳлайман"
15 июн 2021 20:35
Янгиликлар
Микаэль Секейра: "Албатта, Португалияга мухлислик қиламан ва ватаним жамоаси чемпион бўлишини хоҳлайман"
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Портулгалия терма жамоаси иштирокидаги баҳс старт олади. Португалия бугун Венгрияга қарши майдонга тушишади. Биласиз, "Локомотив" клубини ушбу мавсум бошидан бери португалиялик мутахассис Микаэль Секейра бошқармоқда. Шу боис мураббийдан Европа чемпионати борасидаги фикрларини сўрадик.
- Албатта, мен ҳам ўз Ватаним жамоасига мухлислик қиламан ва Португалия Европа чемпиони бўлишини хоҳлайман, - дейди Микаэль Секейра. - Лекин тан олиш керак, мусобақада кучли жамоалар кўп ва олдиндан ким чемпион бўлишини айтиш қийин. Франция, Германия, Португалия, Испания - булар энг кучли жамоалар.
- Португалиянинг чемпион бўлиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
- Бизда яхши жамоа бор, таркиб ҳам ёшлар, ҳам тажрибали футболчилардан иборат. Ўйин услубимиз ҳам яхши. Агар ўз ўйинимизни намойиш этсак, юз фоиз чемпион бўла оламиз.
- Лекин бунинг учун аввало гуруҳдан чиқиш керак бўлади?
- Жуда қийин гуруҳга тушганмиз. Венгриядан ташқари Германия ва Франция билан ўйнаймиз. Аммо мен мураббий ва футболчиларга ишонаман.
- Португалия сафида энг яхши уч нафар футболчи деб кимларни кўрсата оласиз?
- Яхши футболчилар кўп аслида. Лекин уч нафарини ажратиб кўрсатадиган бўлсам, булар - Криштиану Роналду, Рубен Диаш ва Жоао Феликс. Бу рўйхатни яна давом эттириш мумкин: Бернарду Сильва, Диого Жота, Руи Патрисиу ва бошқалар.
Хайрулла Холиқов суҳбатлашди
Венгрия |
Чемпионат Европы. Группа F . 1-тур 15/06/2021, 22:00 3
:
0
Тугади
|
Португалия Рафаэл Геррейру - 84', Криштиану Роналду - 87', Криштиану Роналду - 90' |
Стадион: Puskas Arena, 55662 томошабин
Бош ҳакам: Кунейт Чакыр
Фикрлар