UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Италия кубоги. "Милан" ва "Интер" ярим финалнинг илк баҳсида муроса кўчасини танлашди  5 01:55АПЛ. Мерсисайд дербисида "Ливерпуль" ғалаба қозонди   2 01:35АПЛ. "Ман Сити" "Лестер"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  122 00:45"Арсенал" Нико Уильямснинг агенти билан музокараларни бошлади  0 00:30Испания кубоги. "Атлетико" ва "Барселона" финал учун жангга киришишди (онлайн ҳисоб)  33 00:15"Пахтакор" бор аламини "Машъал"дан олди  12 23:52Асрор Алиқулов: "Бугун аввалги ўйиндан фарқли тарзда руҳий томонлама ютқаздик"  2 23:32Педро Морейра: "Бу натижа биз учун кейинги ўйинларга яхши кайфият бағишлайди. Холматов ва Бўриевни бир муддатга йўқотдик"  3 22:25Гвардиола кейинги мавсумдан А Серия клубини бошқариши мумкин  4 21:59Муҳаммад Салоҳ "Ливерпуль" билан шартномасини узайтиришга яқин  2 21:27Суперлига. "Пахтакор" "Машъал"га "шапалоқ" тушириб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  78 20:32Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Осиё кубоги олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди  6 19:00Ўзбекистон Кубоги. Бугунги баҳслар ғолиблари пенальтилар серияси орқали аниқланди  4 17:51Ла Лига "Барса"нинг Ольмо ва Викторни рўйхатга олиш учун асоси йўқлигини эълон қилди  46 17:22DAZN Франция Лига 1 чемпионати ўйинларини кўрсатиш бўйича шартномани бекор қилмоқчи  0

"Металлург"да ҳозир ҳаваскорлар ишламоқда - Андрей Шипилов Янгиликлар

"Металлург"да ҳозир ҳаваскорлар ишламоқда - Андрей Шипилов

Ўзбекистон Суперлигаси ўзининг айни қайноқ палласига кириб бормоқда. Урйиқит авжида. Лекин вақт ўтиб борган сари барчаси ойдинлашиб бораётгани ҳам бор гап.

Шошилманг, ҳали интрига тўлиқ якунига етгани йўқ. Олдиндаги учта тур иккинчи, учинчи ўрин эгаларини, Суперлигадан тушиб кетувчи кейинги жамоа номини аниқлаб бериши кундек равшан. Кеча ЎзПФЛ томонидан 24-тур саналари эълон қилинди. Биз ушбу тур олдидан тажрибали мутахассис Андрей Шипиловга юзландик. Суҳба асносида ўзимизни қизиқтирган бир нечта саволларни беришга жазм қилдик. 

- Андрей Сегеевич олдинда бизни финал мақомида ўтиши кутилаётган навбатдаги 3та тур учрашувлари кутмоқда. Шундай экан мутахассис сифатида 23-тур баҳслари олдидан тахмин ва фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Менимча "Турон" Суперлигадан тушиб кетиб бўлди. "Машъал"ни Про лигага тушиб кетишини истамаган бўлардим. Яхши жамоа. Александр Хомяковни мураббий ва инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. Виктор Кумиков "Андижон"да титаник мисоли қутқарувчи ролида иш олиб бормоқда. Улар элитада қолишга ҳақли эканликларини сўнгги турлардаги ўйинлари орқали кўрсатишмоқда. "Сурхон"нинг футболчилари ҳам ҳаракат қиляпти. 

- Ўйинларга қандай тахмин билдирасиз?

- АГМК - "Андижон", мезбонлар ғалаба қозонади. "Бунёдкор" - "Қизилқум" муроса кўчасини танлашади, деб ўйлайман. "Локомотив" - "Сўғдиёна" учрашувида ҳам дуранг қайд этилади. "Навбаҳор" - "Металлург", майдон эгалари уч очкога эга чиқади. "Машъал" - "Турон", муборакликлар ғалаба қозонади. "Пахтакор" - "Сурхон", "шерлар" ғалабани тантана қилади. Иккинчи ва учинчи ўринлар учун Олмалиқ ва Жиззах шаҳри бош жамоалари курашса керак. 

- Жорий мавсумнинг илк туридан сўнг "Металлург"дан кетдингиз. Табиийки сизда чемпионатни ташқаридан кузатиш имкони бўлди. Таассуротлар қандай бўляпти? Нима ёқмоқда ёки аксинча?

- Ҳақиқатдан ҳам даража кескин тушиб кетди. Юқоридаги 4-5ликдаги жамоалар ўз ўрнида. "Пахтакор" қайсидир маънода кучли таслим бўлди, дея оламан. "Локомотив" эса медаллар учун курашиши кутилганди. "Насаф" ўз даражасида барқарор кетмоқда. Жиззахда кучли ва иродали жамоа шаклланяпти. АГМК ҳам барқарор ва муҳими ишончли стратегия билан олдинга интилмоқда, десам нотўғри бўлмайди. Қуйидаги беш жамоа эса мавсум давомида муаммолар билан ўралашиб қолди. Мураббийлар эса "пайпоқ"дек алмашмоқда. Кўриниб турибдики, футболчилар ва ўйин билан боғлиқ муаммолар бор. Шунингдек клуб ичида муаммолар кўп. 

- Ушбу мавсумда ҳар бир турда ҳакамлик билан боғлиқ эътирозлар ва баҳсли вазиятлар юзага келмоқда. Сўнгги учрашувларга келиб мураббийлар очиқ фикрларини баён қилишга киришди. Микаэль Секейра ва Рўзиқул Бердиев ҳакам, Питер Хюистра майдон борасида эътирозларини беркитмади. Бу нимадан далолат бермоқда?

- Футболимиз халқаро майдонда нуфузи ошишини истасак, биз ўз жамоамиздаги нарсаларни тартибга солишимиз керак. Ҳамма нарсани оқилона режалаштириш зарур. Футболчиларимизни Европа чемпионатига қўйиб юбориш фойдали бўларди. Россия, Украина, Италия, Белгия, Польша ва ҳоказо. Қаранг Эрон, Жанубия Корея, Япония бу ишни қандай амалга оширяпти. 

- Собиқ жамоангиз "Металлург"нинг қониқарсиз натижалари сизни ажаблантираётгани йўқми?

- Ҳаммаси кутилганидек. 

- Сиз бошқарган йилларда жамоа барқарор натижа кўрсатиб келаётганди. Асосий таркибда ҳам бир нечта ёшлар дебют қилишга эришди. Жамоа эса тартибли футбол кўрсатарди...

- Мен ишлаган даврда комбинат раҳбарларидан тортиб мураббийларгача профессионал кишилар эди. Ҳозир эса ҳаваскорлар, яъни ўз ишининг профессионали бўлмаганлар ишлашяпти.

- Кейинги мавсумда сизни Суперлиганинг бирор жамоасида кўрамизми?

- Очиғи бу саволга нима деб жавоб беришни ҳам билмайман. Суперлигада мураббийлар ўртасида рақобат кучлилигини айтишим мумкин.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика