UZ

Сўнгги янгиликлар

15:37Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров  0 15:11Суперлига. "Локомотив" 2010 йилдан бери "Машъал" майдонида ютқазмаяпти  0 14:44"Андижон"нинг "Қизилқум" майдонидаги ғалабасиз серияси 10 та ўйинга етди  0 14:24Расман: "Металлург" Мўминжонов билан 3 йиллик шартнома тузди  3 14:07"Пахтакор" Қўқонда ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:46"Манчестер Юнайтед" шов-шувли қадам тайёрламоқда  5 13:23"Андижон" бош мураббийи: "1-турда рақиб "Қизилқум"ни мўжиза туфайли мағлуб этганди"  14 13:104 та қизил кўрсатилган оқшом —"Бухоро"нинг "Навбаҳор" майдонидаги охирги ғалабаси қандай бўлган?  0 12:43"Бу — бизнинг айбимиз": Ван Дейк аутсайдердан учралган мағлубиятга кескин изоҳ берди  2 12:15Фабио Каннаваро нега айнан Атлантани танлади?  7 11:46"Қизилқум"дан енгилган "Андижон"ни энди ким синовдан ўтказади?  3 11:25"Навбаҳор" собиқ футболчиси қирғиз жамоасига ўтди  1 10:19"Манчестер Сити" футболчиси кечаги учрашув ҳакамлигини танқид қилди  3 09:27"Каттақўрғон" яна икки нафар дарвозабон билан шартнома имзолади  2 08:59Ғалабани қўлдан чиқарган Пеп Гвардиола матбуот анжуманида нималар деди?  1

Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди" Янгиликлар

Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"

Бекободнинг "Металлург" клуби янги мавсум олдидан тажрибали футболчиларни жамлашга эътибор қаратмоқда.

Жамоага қўшилган ўйинчилардан бири — Суперлига клублари сафида ёрқин ўйинлари билан танилган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов. Футболчи билан янги мавсум, ўтмиш хотиралари ва режалари ҳақида суҳбатлашдик.

— Ўтган мавсумда фаолиятингизни якунлашингиз ҳақида хабарлар тарқалганди…

— Бу гапларни биринчи бор сиздан эшитяпман. Фаолиятимни тугатиш ҳақида ўйламаганман. Шунчаки бироз дам олдим. Кейин “Металлург”дан таклиф тушди. Клуб олдига юқори мақсадлар қўйилгани мен учун муҳим омил бўлди.

— “Хоразм”да бир давра ҳаракат қилдингиз, аммо ўйинингиз кутилган даражада намоён бўлмади. Сабаби нимада?

— Ҳеч қандай жиддий муаммо бўлмади. Жамоага яхши ният билан келгандим. Майдонга тушган ўйинларимда қўлимдан келганча ҳаракат қилдим. Асосий мақсад — жамоа натижаларига ҳисса қўшиш эди.

— “Металлург”да тажрибали футболчилар кўп экани айтилмоқда. Бу ҳолатга муносабатингиз қандай?

— Футболда ҳар бир ўйинчининг ўз вақти бор. Қачондир барибир фаолиятимизни якунлаймиз. Ҳозир эса жамоада ёшлар ҳам, тажрибали футболчилар ҳам бор. Биз ёшларга ўз билим ва тажрибамизни ўргатишимиз, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак.

— 2015 йил “Локомотив”даги дебют мавсумингизда 12 гол билан тўпурар бўлгансиз. Бу натижада кимнинг ҳиссаси катта?

— Албатта, яхши эслайман. Голларимнинг аксариятига Жасур Ҳасанов ассист берган. Ростини айтсам, ўзим ҳам бундай натижани кутмаганман. Бу жамоавий меҳнат эди, аммо Жасур аканинг ҳиссаси катта бўлган.

— Фаолиятингиз давомида кучли мураббийлар билан ишлагансиз: Игорь Шквирин, Вадим Абрамов, Миржалол Қосимов. Улардан қайси бири ўсишингизга кўпроқ таъсир кўрсатган?

— Суперлигадаги илк қадамларимни Шквирин қўл остида бошлаганман. Абрамов эса юлдузларга бой жамоада —  Кападзе, Ҳасанов, Тўраев каби тажрибали футболчилар орасида менга ишонч билдирди. У киши менинг кучли жиҳатларимни очишимга катта ёрдам берган. Улар билан бир сафда ўйнашнинг ўзи катта мактаб бўлган.

— Янги мавсумдан нималарни кутяпсиз?

— Энг асосийси — муносиб тўп тепиб, жамоага фойда келтириш. “Металлург” билан юқори натижаларга эришишни истайман. Жамоани кучлилар сафига қайтаришга бор кучимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика