UZ

Сўнгги янгиликлар

07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  0 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  1 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  228 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  15

“Металлург” – “Олмалиқ” учрашуви олдидан: Абдумўминов собиқ клубига қарши майдонга туша олмайди Янгиликлар

“Металлург” – “Олмалиқ” учрашуви олдидан: Абдумўминов собиқ клубига қарши майдонга туша олмайди

Тошкент вилояти жамоалари дербиси 2008 йилдан бошланган ва энг муросасиз дербилардан ҳисобланади.

Буни қайд этилган натижалардан ҳам билиб олса бўлади. Ўтган давр мобайнида пойтахт вилояти вакиллари бир бирларига қарши 16 та ўйинда рўбарў келишган. Кичик устунлик “Олмалиқ” жамоаси томонида. Кончилар ўтказилган ўйинларнинг 8 тасида зафар қучишган бўлишса, металлургчилар 7 та учрашувда муваффақият қозонишган. Фақат 1 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 34:32, “Олмалиқ” жамоаси фойдасига.

Мазкур жамоаларнинг тўқнашувида олмалиқлардан энг кўп гол киритган ўйинчи Мўйдин Мамазулимов бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 6 та гол бор. Бекободликлар ҳужумчиси Зоҳид Абдуллаев эса рақиблари дарвозасини 5 марта ишғол этган.

Ўтган мавсум Олмалиқдаги учрашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғғалаба қозонишганди. Биринчи бўлимда Шавкат Саломов ҳамда Камолиддин Мурзоевлар муваффақият қозонишган бўлишса, мезбонлар дарвозасига киритилган гол ҳам майдон эгалари ҳисобига ёзилган. Жаҳонгир Абдумўминов автогол муаллифи бўлганди.

Бу йилги мавсумда Жаҳонгир “Металлург” жамоасида фаолият юритаяпти. Аммо Абдумўминов ўзининг собиқ жамоадошларига қарши майдонга туша олмайди. 3-турда “Металлург” таркибидаги биринчи голини киритган Ж.Абдумўминов ўйин тугашига 10 дақиқа қолганда чалқанча услубда “Шўртан” дарвозасини ишғол этмоқчи бўлди ва тўпни бош билан қайтармоқчи бўлаётган меҳмонлар ҳимоячиси Ботир Қораевнинг юзига тепиб юборди. Учрашув бош ҳаками Азиз Асимов Абдумўминовни майдондан четлатди. Ўтган ҳафта Ўзбекистон футбол федерацияси тартиб интизом қўмитаси чиқарган қарорга кўра Ж.Абдумўминов навбатдаги 2 учрашувни ўтказиб юборади.

Бу йилги чемпионатни Тошкент вилояти жамоалари турлича кайфиятда бошлашди. Бекободликлар учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, юз фоизлик натижа билан пешқадамлар сафида бораётган бўлса, “Олмалиқ” дастлабки 3 та ўйиннинг барчасида имкониятни бой берди ва турнир жадвалининг охирги поғонасини эгаллаб турибди. Қуйида мазкур жамоаларнинг Олмалиқда кечган сўнгги олти мавсумдаги ўйинлари натижаси билан танишинг:

2010 йил. Олмалиқ – Металлург – 3:2. Голлар: Мўйдин Мамазулимов (62, 90+1), Носир Отақўзиев (69) – Умид Тожимов (29), Шуҳрат Йўлдошев (90+3).

2011 йил. Олмалиқ – Металлург – 4:1. Голлар: Собир Усмонхўжаев (67), Мўйдин Мамазулимов (79-п), Исроил Эргашев (86), Зоҳир Пиримов (90+2) – Ғулом Ҳалимтоев (89).

2012 йил. Олмалиқ – Металлург - 3:2. Голлар: Олег Зотеев (31), Азамат Исроилов (33), Зафар Холмуродов (81) – Сардор Расулов (6), Шоҳназар Норбеков (85).

2013 йил. Олмалиқ – Металлург – 2:1. Голлар: Олимжон Новкаров (65), Зафар Полвонов (70) – Жасур Бобоев (60).

2014 йил. Олмалиқ – Металлург – 3:2. Голлар: Дилявер Абибуллаев (36), Шерзод Ҳакимов (75), Диёр Туропов (85) – Шаҳзодбек Нурматов (34), Суннатилла Мамадалиев (61).

2015 йил. Олмалиқ – Металлург – 2:1. Голлар: Шавкат Саломов (18), Камолиддин Мурзоев (26-пенальтидан) – Д.Абдумўминов (72-автогол).


"Металлург" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика