UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Аббос Элмуродов: "2021 йилги Жаҳон чемпионатида ёш ва тажрибасиз эдим. Ўзбекистонда ўтказиладиган Мундиалда энг яхши ўйинимни намойиш этаман"  0 15:22Лаутаро Месси унга пенальтини бергани ҳақида: "Месси майдонда ва унинг ташқарисида буюк инсон"  8 15:08"Аталанта" "Милан" футболчисини сотиб олди  0 14:34Модрич Мбаппенинг гапларига қўшилмади  10 13:39"Пахтакор" собиқ футболчиси Оливер Шаркичнинг эгизаги вафот этди. У терма жамоа посбони эди  0 13:26Шотландия терма жамоаси устози: "2 та ўйинда 4 очко тўплашимиз керак"  0 12:59Тони Кроос Шотландияга қарши баҳсда берган пасларининг 99% аниқ бўлди  4 12:24Бу қизиқ. Германия ҳимоячиси Рюдигер Шотландиянинг Евролар тарихидаги тўпурарларидан бирига айланди  4 11:10Месси терма жамоадаги голлар сони бўйича 2-ўринга чиқиб олди  80 10:42«Барселона» собиқ устози: «Фаолиятимдаги энг қийин давр Каталонияда ўтган. У ерда раҳбарият мени қўллаб-қувватламаган»  8 10:15Роналдиньо Бразилия иштирокидаги ўйинларини кўрмаслигини маълум қилди. Нега?  8 09:49Ўртоқлик ўйини. Аргентина йирик ғалабани қўлга киритди. Месси дубль ва ассист қайд этди  5 09:23«Реал Мадрид» Лунинга ультиматум қўйди  3 08:56МЮ 70 миллион фунтга баҳоланган футболчига «арзимаган» пул таклиф қилди  6 08:29Евро-2024. Бугун 1-турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади

Суперлига 9-туридан ўрин олган "Металлург" – "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Суперлига, 9-тур
"Металлург" – "Навбаҳор" 1:1
24 май. Олмалиқ, ОКМК спорт мажмуаси. 19:00
Бош ҳакам:
Акобирхўжа Шукуруллаев
Қанот ҳакамлари: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов
Захира ҳаками: Сардор Исматуллаев
VAR: Аскер Нажафалиев
AVAR: Даврон Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Даврон Иброҳимов

Голлар: Тома Табатадзе 15, - 0:1 (Аброр Исмоилов). Искандар Шайкулов 77, - 1:1.

"Металлург": 35.Раҳим Давронов, 5.Ризо Яздандўст, 6.Худойшукур Сатторов, 7.Сардор Абдураимов (4.Керим Палич, 75), 8.Искандар Шайкулов, 10.Шаҳзод Убайдуллаев (97.Бобан Жоржевич, 75), 11.Далер Шарипов, 14.Аброр Тошқўзиев, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 31.Марко Миличкович (88.Сирожиддин Қўзиев, 90+4), 33.Иван Йосович.
Захира: 87.Акмал Ортиқов, 15.Аббос Отахонов, 19.Эргаш Исмоилов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 21.Ҳазрат Турсунқулов, 24.Даврон Эргашев, .

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азим Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров (8.Сияваш Ҳақназари, 82), 11.Асадбек Собиржонов (17.Русланбек Жиянов, 54), 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (33.Шодиёр Шодибоев, 82), 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов (71.Наврўзбек Иминжонов, 86).
Захира: 12.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 21.Гиорги Никабадзе, 24.Достонбек Абдулҳаев, 27.Озодбек Ўктамов, .

Огоҳлантиришлар: Аброр Тошқўзиев 35, Жамшид Болтабоев 64, Далер Шарипов 69.


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



90+10. ЎЙИН ТУГАДИ. "Металлург" - "Навбаҳор" 1:1

90+8. "Металлург" бош мураббийи Веско Стешевичнинг ёрдамчиси Ненад Вукчевич огоҳлантирилди.

90+7. УХХХ! Мезбонлар ўз жарима майдончаси чизиғида Русланбек Жияновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Филип Ивановичнинг жарима зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

90+4. Ўзгариш. "Металлург". Миличкович ўрнига Қўзиев тушди

90+1. ЗАРБА! Наврўзбек Иминжоновнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 10 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБА! Бурчак зарбасидан сўнг, Азимжон Аҳмедов тўпни дарвозага йўллашга интилди. Лекин унинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

86. Ўзгариш. "Навбаҳор". Исмоилов ўрнига Иминжонов тушди

84. Зарба! Далер Шариповдан зарба, яна Юсуповдан сейв!

82. Ўзгаришлар. "Навбаҳор". Искандеров ва Табатадзе ўрнига Ҳақназари ҳамда Шодибоев майдонга тушишди.

78. Гол инобатга олинди. Офсайдда йўқ экан - 1:1.

78. Бош ҳакам голни ҳисоблаш учун ВАРни тингламоқда

77. ГОЛ! Искандар Шайкулов! Бурчакдан тўп ўйинга киритилганда Худойшукур Сатторов зарба берди, кейин Бобан Жоржевичнинг забрасини дарвозабон тўсди. Тўп Шайкуловга келиб тушди. Унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўридан ўрин эгаллади - 1:1. 

75. Ўзгаришлар. "Металлург". Абдураимов ва Убайдуллаев ўрнига Палич ва Жоржевич тушди

74. ЗАРБА! Марко Миличковичнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

70. "Металлург" жарима тўпидан унумли фойдалана олмади.

69. Огоҳлантириш. "Металлург". Далер Шарипов

65. Зарба! Йосовичдан зарба, Юсупов тўпни қайтарди

64. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Жамшид Болтабоев 

61. Миличкович қулай вазиятдан зарба беришга кечикди.

54. Зарба! Жокичдан зарба, жуда ноаниқ

54. Ўзгариш. "Навбаҳор". Собиржонов ўрнига Жиянов тушди

52. "Металлург"да жарима зарбаси, Яздандўстнинг зарбасини ҳимоячи тўсди. Йосович эса зарба беролмади.

49. Хавфли вазият! Шаҳзод Убайдуллаев дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, зарба беришга улгурмади, ўткир бурчакка чиқиб қолди.

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи бўлим якунланди, ҳозирча 0:1

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. ЗАРБА! Иван Йосовичнинг зарбасидан сўнг, Ўтикр Юсупов мушти билан қайтариб, майдон ташқарисига чиқариб юборди.

37. Сардор Абдураимовга нисбатан ўйин қоидаси бузилганди. Ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди. Тўп бекободликларда қолганди. Ҳужум эса самарасиз якунланди.

35. Огоҳлантириш. "Металлург". Аброр Тошқўзиев

32. ЗАРБА! Иван Йосовичнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни Юсупов ушлаб олди.

31. ЗАРБА! Марко Миличковичнинг 25 метрлардан чамаси узоқликдан амалга оширган жарима зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов қайтаришга муваффақ бўлди.

29. Далер Шариповнинг рейди ва зарбаси...Зарба кучли чиқмади ва Юсупов тўпни эгаллаб олди.

18. Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг зарбаси яна ноаниқ чиқди.

15. ГОЛ! Тома Табатадзе! Марко Миличковичдан тўпни Аброр Исмоилов олиб қўйди ва Тома Тобатадзега узатди, грузиялик тўпурар қийинчиликсиз ўткир бурчакдан гол урди - 0:1. 

9. Далер Шарипов яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. Ҳимоячи чаққонлик қилди.

7. Зарба! Аброр Тошқўзиевнинг зарбасини ҳимоячи тўсди.

6. ЗАРБА! Иван Йосовичнинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни Ўткир Юсупов ушлаб олди.

4. ЗАРБА! Шаҳзодбек Убайдуллаевнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+19   
24 май 19:06:11
Акрамжон Мамаджонов
Спорт тв пазор! Епворилар эпломасаларинг! Эстикина силарга кетган пул...!
+18   
24 май 19:04:29
Бахром Махмудов93
Спорт твдан парот тв
+16   
24 май 19:11:41
кун Тун
Харакат киляпсиз
Душанба куни олиб берамиз кундузи 12 .00 да
Хаммаси назорат остида
+13   
24 май 21:04:38
Бектошев
Металлург-Навбахор статистика
Тўп назорат 58/42
Аниқ зарба 8/2
Бурчак зарбалар 6/2
Қўшимча 10+2 дақиқа
Хотиржам йирик ғалаба башорат қилганлар учун МАХСУС
+11   
24 май 21:14:09
barselona7
Терма жамоани ЖЧ га чиқиш умиди фақат легионерларимиздан. Мана бу ички чемпионат орқали ЖЧ га чиқиш ҳақида ўйлашни ўзи ҳам кулгили. Қайси жамоамиз бўлишидан қатъий назар битта гол урса бўлди араб футбол мактаби сабоқларини намойиш этишади аммо охиригача эплай олмасдан еб қўйиб дуранг ўйнаб келаверади. Ора-орада 4-3, 3-4 каби ташкилий ўйинлар ҳам бўлиб туради. Мақталган Навбаҳор битта гол уриб охирида еб қўйди ҳозир мухлиси билан мақтанадиган Андижон ҳам Олимпик билан очколарни бўлиб олиш ҳақида қайғуряпти мабодо омад туфайли ёки ҳакам хатоси туфайли бирор ўзгариш бўлмаса шундай бўлади ҳам. Эртага Насаф ҳам олдинги сафар бир киши кам Бунёдкорни ютолмагандек ланж ўйнаб берса ажаб эмас.
+11   
24 май 21:03:36
Aziz Yuldashev
Мақсадсиз жамоа, Металлур чемпионатга ортиқча деб жар соладиганларга чиройли жавоб бўлди бугун. Мақсад йўқдир балки, лекин чемпионликка даъвогарман деганларни тортади оёғидан
+11   
24 май 20:28:37
AZIZ 707
goldan oldin qoida buzilgan lekin sudya jim 2 yildan beri baba chempion bolomadi mana bu yil sudyalani yanayam yahshi tayillapti qoil ja gol uromasa penalti beradi 2 sezondan beri eng kop penaltini nomongon tepadi mana bu sezonam penalti tepish boyicha ancha oldinda qani haqiqat goy bizaga bunaqa harom chempion bogandan bomaganimiz yahshi digan odamla qattekan hozir )))))))))))))))
+11   
24 май 19:08:51
70M480JA
Бугун бир мазза қилиб футбол кўраман деб, жойлашиб қараб турсам спорт канали каттагина қилиб ч...б қуйди
+10   
24 май 19:09:26
Mustafoo
Sport TV nimalar qoyyabdi xatto milliy chempionatniyam olib berolmayabdimi
+9   
24 май 21:04:34
Донийор Кадиров
Мана Бабаян ким
+8   
24 май 21:33:52
Rijjol Gayratovich
Во ажаб булажак чемпион дурранг уйнаптику,уйиндан олдин бузворади ерворади деганларни тил кутига кириб кетибдику.)))))))
+8   
24 май 21:22:40
ÓZINGNI BOSS BOLAPAQIR
Statistikaga bir qaranglar da
zarba 15:7
Aniq zarba 8:2
Seyf 1:7
Toʻp nazorati 54:46
Metallurg 2 ochko yoʻqotdi
+8   
24 май 21:19:38
Ш Ш
Ўткир тешикни янада катталашиб тешишибдида.
+8   
24 май 21:00:10
HAVASKOR JURNALIST
Qani yirik xisob kutganlar )))
+8   
24 май 20:30:54
AZIZ 707
Лацио Пахтакор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбаҳор кучли, бугун ютса керак омад. Шовруқ88 сиз икки ой олдин Навбаҳор муҳлиси эмасман деган эдизку, ёки мен адашдими? Агар Навбаҳор муҳлиси бўлсангиз, нимага Навбаҳор муҳлиси эмасман деган эдиз? Шунчаки қизиқда менга.
UYALGAN ETISHKA ))))))))))))))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика