

Клуб президенти Игнасио Боэронинг сўзларига кўра, клубнинг қарзи тахминан 30-35 миллион долларни ташкил этади, бу кўрсаткич сўнгги тўрт йил ичида уч баравар кўпайди.
"Ньюэллс" мавсумни олти ўйинлик мағлубиятсиз серия билан якунлаганига қарамай, Аргентина Премьер-лигасида 15 жамоа орасида 14-ўринни эгаллади.

Месси “Барселона”га қўшилишдан олдин 1994 йилдан 2000 йилгача "Олд Бойз" академиясида шуғулланган.
Месси ҳозирда MLS вакили "Интер Майами" сафида ўйнайди ва Америка жамоасида йилига тахминан 70-80 миллион доллар маош олади.



