Мессининг рақами ўзгариши омад келтирмади. ПСЖ 2014 йилдан бери илк бор Франция Кубоги финалида ўйнамайди

Eldor Akmurzayev
1 фев 2022, 08:05
Франция Кубоги 1/8 финалида ПСЖ ўз майдонида “Ницца”ни қабул қилди.

Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида эса меҳмонлар 6:5 ҳисобида ғалабага эришиб, чорак финалга чиқди.

Шу тариқа, парижликлар 2014 йилдан бери илк бор мусобақа финалига йўл ола билмади. Бунгача, жамоа 7 финалнинг 6 тасида муваффақиятга эришганди.

Эслатиб ўтамиз, “Ницца” 1/4 финалда “Марсел”га қарши баҳс олиб боради.

ПСЖ – "Ницца" 0:0 (0:0, 0:0, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 5:6

"Парк де Пренс"

ПСЖ – Доннарумма, Дагба (Симонс, 80), Кимпембе, Керер, Мендеш (Бернат, 80), Эррера (Паредес, 46), Данилу Перейра, Верратти, Дракслер, Месси, Икарди (Мбаппе, 64).

"Ницца" – Булка, Лотомба (Аталь, 62), Данте, Тодибо, Амави, Будауи (Браими, 75), Шнайдерлин, Тюрам (Лемина, 75), Дольберг (Делор, 63), Гуири, Клюйверт (Гессан, 90).

Пенальтилар кетма-кетлиги

1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 4:4, 5:4, 5:5, 5:6.

Огоҳлантиришлар: Данилу Перейра (24), Гуири (29), Керер (54), Будауи (60), Дагба (71), Шнайдерлин (76), Тодибо (77), Аталь (79).


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia