"Месси "олтин қафасда" яшамоқда"
24 сен 2018 19:59
Янгиликлар
"Месси "олтин қафасда" яшамоқда"
Италия термасининг собиқ ҳужумчиси Пабло Освальдо 30 ёшида футболдан кетгани сабабини айтди.
"Футбол дунёси энди мен учун эмас. Криштиану Роналду 150 марта ерга таяниб қўлни букиб ёзиш машқини бажаргандан кейин уйига кетишни яхши кўрса, менга барбекью тайёрлаш ёқади. Футбол мен учун кўплаб маблағ тўплаб, оиламга ёрдам берди. Айни дамда ишламасам ҳам бўлади. Кўплаб жойларга саёҳат қилиб, янги инсонлар билан танишишим ҳам мумкин. Футбол менинг ҳаётимни ўзгартирди, аммо эркинликдан маҳрум қилди ва бунга ўрганиб қолдим.
Месси каби бўлиш? Йўқ. У каби ўйнашни истайман, аммо унинг шахсий ҳаёти борасида ундай дея олмайман. У "Олтин қафас"да яшайди. У ҳеч қаерда ҳотиржам айлана олмайди. Унда шундай, менда эса йўқ. У катта телевизор сотиб олиб, унда ўзини кўра олмайди", - деди Освальдо.
Ўхшаш янгиликлар
08:31
Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди 6
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар